Для использования различных функций Портала научных разработок и инновационных идей-проектов, Вам необходимо пройти регистрацию. Для просмотра полной информации о проектах, а также обеспечения прямой связи с инициаторами, необходимо зарегистрироваться как Инвестор. Для подачи нового проекта, необходимо также пройти официальную регистрацию в качестве «Разработчика». При возникновении вопросов в части регистрации и подачи проектов, обращаться в Министерство инновационного Развития Республики Узбекистан

Мактабгача таълим ташкилотлари учун ўйин тамойилларига асосланган интерактив арифметика қўлланмасини яратиш

Мактабгача таълим ташкилотлари учун ўйин тамойилларига асосланган интерактив арифметика қўлланмасини яратиш

Мактабгача таълим ташкилотлари учун ўйин тамойилларига асосланган интерактив арифметика қўлланмасини яратиш
Уникальность/инновационность

Назначение разработки

Мактабгача таълим ташкилотлари

Описание проекта

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг 2018 йил
18 июндаги 1-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари”да мактабгача таълим ташкилотларида болалар билиш жараёнларининг ривожланиши кичик соҳаси бўйича қуйидаги элементар математик малакаларни эгаллаши лозим. Жумладан:
3-4 ёшли болалар: предметларни 1-2 та белгиси бўйича гуруҳларга бўлади; атроф-муҳитдан “битта” ва “кўп”ни топади; предметларни катталигига қараб теради; геометрик шаклларни (доира, квадрат, учбурчак), шакллар (куб, шар)ни фарқлайди; кўпликни таққослайди; “узунроқ” ва “қисқароқ”, “ярим”, “яримтача” тушунчалар маъносини билади; саноқ ва сонлар қаторидаги боғлиқликни тушунади; механик тарзда 5 гача санайди.
4-5 ёшли болалар: геометрик шаклларга ўхшаш предметларни топади; геометрик фигура ва шаклларнинг номини билади; миқдорий алоқаларни белгилайди; соннинг миқдорий таркибини билади; математик тушунчалардан фойдаланади (кўп, кам, жами, шунча); тартиб бўйича санайди; “кўпроқ”, “камроқ”, “тенг” тушунчаларини таққослайди; маконда ўз жойини аниқлай олади (олдинда, орқада, тепада, пастда, яқинда, узоқда); бутун ва унинг қисмлари тушунчасини тушунади.
5-6 ёшли болалар: геометрик шаклларни билади ва уларни предметлар орасидан ажратади; предметларни узунлиги, эни, қалинлиги ва баландлигига кўра таққослайди; предметлар гуруҳини таққослайди; мулоқот даврида математик атамаларни қўллайди; белгилар тизимини тушунади (сон ва белгиларни қўллаган ҳолда +, -, =); 1 дан 10 гача бўлган сонларни тўғри ва тескари санайди; предметларни сони ва саноғига қараб таққослайди; предметлар тенглиги ва тенгмаслиги гуруҳларини аниқлайди ва уларни бир бири билан таққослайди.
6-7 ёшли болалар: ҳаётда сон ва саноқнинг аҳамиятини тушунади; геометрик шакллар ва фигураларни билади; 20 гача бўлган айрим математик амалларни бажаради; 10 гача қўшиш ва айиришли содда математик вазифаларни ечади (сон ва белгиларни қўллаган ҳолда +, -, =); сон қатори ҳақида тушунчасига эга бўлади; гуруҳларни тенг ёки тенг эмаслигини таҳлил қилади (қанчага кўп?, қанчага кам?); ҳажми, баландлиги ва қалинлигига қараб предметларни кетма-кет жойлаштиради; шартли белги асосида суюқ, сочилувчан ва қаттиқ материални ўлчайди.
Ҳозирги кунда мактабгача таълим ташкилотларида таълимий жараёнлар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2018 йил 7 июлдаги 4-сонли ҳайъат йиғилиши қарори билан тасдиқланган “Илқ қадам” мактабгача таълим муассасасининг давлат ўқув дастурига асосан ривожлантириш марказларида ташкил этилмоқда, “Элементар математика” машғулоти эса фронтал (умумий гуруҳларда) ўтказилмоқда. Ҳар бир ёш гуруҳи учун элементар математика бўйича ўтказиладиган тахминий машғулотлар миқдори ўқув йили мобайнида 3-6 ёшгача бўлган гуруҳларда 36 соат, 6-7 ёшгача бўлган мактабга тайёрлов гуруҳларида 72 соат этиб белгиланган.
Мазкур машғулотларни сифатли ташкил этишда тарбиячилар болалардаги элементар математик тасаввурларни шакллантириш жараёнларида қуйидаги муаммоларга дуч келмоқдалар.
1-муаммо: “Илқ қадам” мактабгача таълим муассасасининг давлат ўқув дастури асосида Элементар математика машғулотини ташкил этиш учун тарбиячилар фойдаланишлари учун методик қўлланмалар мавжуд эмас.
Лойиҳа доирасида тайёрланадиган “Интерактив арифметика” қўлланмасини тарбиячилар дастлабки ўқув методик манба сифатида фойдаланишлари мумкин. Қўлланмада мактабгача ёшдаги болаларда математик тасаввурларни шакллантириш, уларда саноқ кўникмасини мустаҳкамлаш, саноқ ва тартиб сонлардан тўғри фойдаланиш, буюмлар сонини таққослаш, тенглаштириш, камайтириш ва орттириш каби малакаларни ўйин тамойиллари асосида интерактив усуллардан фойдаланган ҳолда тақдим этилади. Ушбу қўлланма 3-7 ёшли болаларнинг математик тасаввурларини шакллантиришда тарбиячи ва ота-оналарга ёрдам бериш мақсадида кичик, ўрта, катта ва тайёрлов гуруҳларида йил давомида ўтказиладиган машғулотлар батафсил ёритилади.
2-муаммо: Барча ёш гуруҳларида элементар математика машғулотларини сифатли ўтказиш учун намунавий машғулот ишланмалари ишлаб чиқилмаган.
“Интерактив арифметика” қўлланмасида “Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари”даги болалар билиш жараёнларининг ривожланиши бандида элементар математика кичик соҳаси бўйича эгаллаши керак бўлган малакаларни ҳисобга олган ҳолда намунавий машғулот ишланмалари ишлаб чиқилади.
3-муаммо: Элементар математика машғулотлари самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган дидактик, кўргазмали, тарқатма материаллар етарли даражада эмас.
Лойиҳа доирасида элементар математика машғулотлари самарадорлигини оширишда болаларнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда мантиқий тафаккурни ривожлантириш, математик тасаввурларни шакллантиришга хизмат қиладиган дидактик, кўргазмали ва тарқатма материаллар тайёрланади.
4-муаммо: Барча ёш гуруҳидаги болаларнинг математик тасаввурларини шакллантириш учун таълимий ўйинлар “Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари” асосида яратилмаган.
Ушбу муаммони ечиш мақсадида болаларнинг геометрик шакллар ва предметларнинг шакли ҳақидаги тасаввурлар, фазовий муносабатларни тушуниш ва фазода мўлжал олиш кўникмалари, вақт, миқдор (катталик), сон ва саноқ ҳақидаги билимлар, тушунчалар ва тасаввурлар ҳосил қилиш, мантиқий масалаларни ечишга қаратилган таълимий ўйинлар мажмуаси тайёрланади.
5-муаммо: Миллий қадриятларни ҳисобга олинган ҳолда мактабгача ёшдаги болаларда математик тасаввурларни шакллантириш ва ривожлантириш учун интерактив мультимедиа дастурлари ишлаб чиқилмаган.
Болаларда математик тасаввурларни шакллантириш ва ривожлантириш мақсадида ўзбек халқи улуғ алломаларининг бой педагогик меросини мактабгача ёшдаги болаларда сингдиришга қаратилган интерактив мультимедиа дастурлари ва компьютер ўйин платформаси тайёрланади. Унда илк математик билимлар ва тушунчалар болаларнинг ёшига мос тарзда қизиқарли қилиб берилади ва самарали натижаларга эришилади. Бундай интерактив мультимедиа дастурлари асосида ўтиладиган машғулотлар натижасида болаларда жамоа билан келишиш, биргаликда ишлаш, ўзаро бир-бирини қўллаб-қувватлаш, жамоада ўзини тута олиш кўникмалари сингдирилади ва болаларда ўзига бўлган ишонч, мустақил фикрлаш, фикрларини чиройли ифода эта олиш каби фазилатлар шаклланади.
Юқоридаги муаммоларни ечимини топишда болаларни сон-саноқ, миқдор, шакл, вақт ва фазода мўлжалга олиш билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришда мактабгача таълим ташкилотлари учун ўйин тамойилларига асосланган интерактив арифметика қўлланмаси хизмат қилади.
4.2. Қўйилган муаммони ҳал этишнинг илмий аҳамияти ва долзарблиги
Педагог ва психологларнинг фикрича, бола 5 ёшгача инсоният тажрибасининг 50-60 фоиз ўзлаштиради. Мана шу ёшгача болага энг керакли билимларни ёшига мос равишда бериш боланинг келажакда қандай инсон бўлишига катта туртки бўлади. Мактабгача ёшидаги болаларда математик билимларнинг етарли бўлишига катта аҳамият бериш муҳимдир. Чунки инсон ҳаёти давомида математик ҳисоб-китобларга тез-тез дуч келади, яъни математик билимлар ҳар қадамда керак бўлади. Агар биз мактабгача ёшдан болаларни математика оламига турли қизиқарли интерфаол усуллардан фойдаланган ҳолда олиб кира олсак, математик билимлар билан етарли даражада қуроллантирсак, улар мактабда аъло баҳоларга ўқиб юқори натижаларга эришадилар. Ҳаёти давомида халқимиз учун фойдали касбни танлаш ва чуқур эгаллашда қийналмайдилар. Чунки қайси касбни олмайлик уни маҳорат билан бажаришга албатта математик билимлар керак. Шу сабабли мактабгача ёшдан болаларга турли интерфаол усуллар, масалан, қисқа ҳикоя, кичик гуруҳларда ишлаш, муаммоли топшириқлар, амалий иш, жуфтликда ишлаш, арифметик масалалар бўйича ўйинлар ва бошқалар орқали болаларнинг ёшига мос математик билимлар бериб боришга катта аҳамият бериш муҳимдир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил
31 январь куни “Бой тарихимизга муносиб буюк келажагимизни барпо этадиган замон келди” мавзусидаги илм-фанни ривожлантиришга бағишлаб ўтказилган йиғилишда “Жорий йилда математика, кимё-биология, геология каби йўналишларда фундаментал ва амалий тадқиқотлар фаоллаштирилиб, олимларга барча шарт-шароитлар яратиб берилади. Шунингдек, илм-фан соҳасида фундаментал ва инновацион тадқиқотлар учун мақсадли грант маблағларини ажратиш механизмини тубдан қайта кўриб чиқиш керак”лиги таъкидланган.
Шунингдек, илм-фан ютуқларининг электрон платформаси, маҳаллий ва хорижий илмий ишланмалар базасини шакллантириш лозимлиги, ҳар бир олий таълим ва илмий-тадқиқот даргоҳи нуфузли чет эл университетлари ва илмий марказлари билан ҳамкорлик қилиши бўйича топшириқлар берилган.
Ёшларда математика фанига қизиқишни кучайтириш, иқтидорли болаларни селекция қилиб, ихтисослаштирилган мактаблар ва кейинчалик олий таълим муассасаларига қамраб олиш ишларини тўғри ташкил қилиш зарурлиги таъкидланган. Болалар учун мазкур фандан оддий ва тушунарли тилда ёзилган оммабоп дарслик ва ўқув қўлланмалари яратиш, математик онгни, керак бўлса, боғча дан бошлаб шакллантириш вазифаси қўйилган.
Президентнинг таъкидлашича, “Математика ҳамма аниқ фанларнинг асосидир. Бу фанни яхши билган бола ақлли, кенг тафаккурли бўлиб ўсади, исталган соҳада муваффақиятли ишлаб кетади”.
Математика фани бўйича ўқувчи, талаба ва ўқитувчилар ўртасида турли танловлар ўтказиб, ғолибларни муносиб рағбатлантириш, олимпиада тизимини такомиллаштирган ҳолда соврин- дорларга бериладиган мукофотларни кўпайтириш муҳимлиги қайд этилган.
Математика фанини узлуксиз ўқитиш, унинг сифатини янги босқичга кўтариш, математика фанидан билимларни баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизимини жорий этиш зарурлиги таъкидланган.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг 2018 йил 18 июндаги
1-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари” ҳамда “Илқ қадам” мактабгача таълим муассасасининг давлат ўқув дастурида мактабгача таълим ташкилотлари болаларида элементар математика асосларини сингдириш зарурлиги алоҳида қайд этилган.
Элементар математика асосларини ўрганган бола қурилиш материалларини фарқлайди ва номларини тўғри айтишга ўрганади, лего, ғишт, кубларнинг ўзига хос хусусиятларини (мустаҳкамлиги, шакли, ранги, катталиги) билиб олади. Катта ва мактабга тайёрлов гуруҳларида қуриш ясаш, конструкция жараёнида болалар иншоотнинг ҳар бир қисмини таҳлил қиладилар, вазифаларини белгилашга, ишларни мустақил режалаштиришга ўрганадилар, қурилма-конструкциялар хақида маълумот эга бўладилар, қурилмаларни ясаш йўлларини тушуниб оладилар, пазл, мозаика ва лего каби ўйинчоқлар ёрдамида камида 16 та бўлакдан иборат шакл йиғишга ўрганадилар.
Мактабгача ёшдаги болаларни давлат талабларига мос, педагоглар учун методик жиҳатдан ёрдам берадиган, мактабгача ёшдаги болалар фаоллигини ошириш, мустақил фикрлаш, компьютер технологиялардан илк қадамларини босиш, математик тасаввурларини шакллантиришга йўналтирилган манба мавжуд эмаслиги қўйилган муаммони долзарб эканлигини кўрсатади.
4.3. Лойиҳа ҳал этиладиган муаммонинг миқёси ва мураккаблиги, муаммони ҳал этишга хизмат қиладиган аниқ вазифа(лар). Шу кунга қадар мактабгача ёшдаги болаларни математик тасаввурларни, болаларда сон-саноқ, миқдор, шакл, вақт ва фазода мўлжалга олиш билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришда кўргазмали, дидактик тарқатма материаллар, мультимедиа дастурлари, методик қўлланмалар, машғулот ишланмалари, интерактив дастурий таъминот етарли эмаслиги.
Лойиҳа натижасида яратиладиган кўргазмали, дидактик тарқатма материаллар, мультимедиа дастурлари, методик қўлланмалар, машғулот ишланмалари, интерактив дастурий таъминот, амалий фаолият ютуқларидан унумли фойдаланган ҳолда болаларни уларга таниш бўлган ва таниш бўлмаган математик тасаввурлар билан таништириш ҳамда болаларни бу орқали қизиқишларини шакллантириш.
Мактабгача ёшдаги болаларни математик тушунчалар, ўзлаштиришларида янги педагогик технологиялардан фойдаланади. Бу эса уларни математик тушунчаларни муваффақиятли ўзлаштирилишига замин бўлади.
Педагог ва ота-оналар учун дастури амал бўлиб хизмат қилади.
Таълим жараёнида фойдаланадиган методик қўлланма ва материалларни кўриниши, тузилиши ва мазмуни ранг-баранглигига, ишлатишдаги тартиблилик ва ишлатишга қулайлигига, шунингдек бола ёш хусусиятларига эътибор қаратилади.
4.4. Тадқиқотнинг илмий янгилиги, қўйилган вазифа(лар)ни ҳал этиш ва режалаштирилган натижаларни олиш имкониятларини асослаш
Лойиҳанинг илмий янгилиги шундаки, мактабгача ёшдаги болаларни ёш хусусиятларини эътиборга олиб, уларда математик тасаввури, сон-саноқ, миқдор, шакл, вақт ва фазода мўлжалга олиш ҳақидаги билим, кўникма ва малакалари шаклланади;
таълимий жараёнда фойдаланадиган кўргазмали, дидактик тарқатма материаллар яратилади;
ўйин орқали математик тасаввурларни шакллантириш мақсадида ўйин -топшириқли мультимедиа дастурлари ишлаб чиқилади;
педагоглар учун таълим жараёнини ташкил этишга йўналтирилган методик қўлланмалар, машғулот ишланмалари ишлаб чиқилади.
интерактив дастурий таъминот яратилади.
4.5. Тадқиқот муаммосининг ҳозирги ўрганилиш ҳолати.
Ўзбекистон Республикаси илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари ва “Илк қадам” давлат ўқув дастури асосида мактабгача ёшдаги болалар учун ўйин тамойилларига асосланган таълимий фаолиятларни ташкил этиш бўйича таълим тизимида турли муаммолар йиғилиб қолди, шунингдек, ижодкорлик етарли даражада қўллаб-қувватланмаганлиги сабабли методика соҳасида самарали ишлар амалга оширилмади, замонавий ўқув-методик қўлланмалар ва медиа-маҳсулотлар яратилмади.
Айнан юқоридаги муаммоларни бартараф этишга ва соҳани ривожлантиришга қўйилаётган илк қадамлардан бири - лойиҳа доирасида янги педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда мактабгача ёшдаги болаларни математик тушунчалар билан таништириш, уларни мантиқий фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш учун зарур бўлган дастурий таъминот яратилади ва бу болаларда элементар математик кўникмалар ва билимларини ривожлантиришга хизмат қилади.
Тадқиқот олиб бориш жараёнида хорижий, МДҲ давлатлари ва қардош халқлар илмий-назарий ва методик манбалари ҳам таҳлил қилинади, уларнинг ютуқлари миллий тизимимиз мазмунидан келиб чиқиб, зарур ҳолларда лойиҳага тадбиқ этилади.
4.6. Таклиф этилаётган усул ва ёндашувлар, лойиҳанинг бутун даври учун умумий иш режаси ва кутилаётган натижалар (кутилаётган аниқ натижалар йиллар бўйича кўрсатилади; умумий иш режаси йилларга тақсимланган ҳолда берилади).
Лойиҳа доирасида мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари учун “Интерактив арифметика” қўлланмаси 3-4, 4-5, 5-6, 6-7 ёшдаги болалар билиш жараёнларининг ривожланиши кичик соҳаси бўйича “Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари” асосида тайёрланади.
Биринчи босқичда “Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари”даги барча ёш гуруҳи болаларининг элементар математика бўйича эгаллаши лозим бўлган малакалар ўрганилади. Мактабгача ёшдаги болаларнинг ёш хусусиятларини инобатга олган ҳолда ҳар бир малака (сон-саноқ, миқдор, шакл, вақт ва фазода мўлжалга олиш ва ҳ.к.) бўйича тегишли методик ишланмалар тайёрланади.
Иккинчи босқичда барча ёш гуруҳидаги болаларнинг математик тасаввурларини шакллантириш учун ҳар бир бола эгаллаши лозим бўлган малакалар бўйича таълимий ўйинлар яратилади ва турли шаклда (мультимедиа, қоғоз ва ҳ.к.) интерактив дидактик, кўргазмали ва тарқатма материаллар тайёрланади.
Учинчи босқичда миллий қадриятларни ҳисобга олинган ҳолда болаларнинг математик тасаввурларни шакллантириш ва ривожлантириш учун ўзбек халқи улуғ алломаларининг бой педагогик меросини мактабгача ёшдаги болаларда сингдиришга қаратилган интерактив дастурий таъминоти (платформа) яратилади. Унда компьютер графикаси, 3D технологиялар, Android операцион тизимида ишлашга мўлжалланган иловалар, аудио-видео ёзувлар ва анимациялардан кенг фойдаланилади. Тақдим этиладиган платформа болаларни индивидуал (педагог ёрдамисиз) ишлаш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилади.
Тайёрланган “Интерактив арифметика” қўлланмаси республикамиздаги давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида тажриба-синовдан ўтказилади.
Кутилаётган натижа:
“Интерактив арифметика” қўлланмаси асосида ўтказиладиган машғулотларда болалар билиш жараёнларининг ривожланиши кичик соҳаси бўйича қуйидаги малакалари шаклланади:
болаларда билим олишга фаол қизиқишни намоён бўлади;
ўқув ва ҳаётий фаолият учун ахборотни мустақил равишда топади ва ундан фойдаланади;
предметлар, воқеалар ва кўринишлар ўртасидаги оддий алоқаларни тушунади ва уларни яхлит бир бутунлик сифатида идрок қилади;
рақамлар, ҳисоб-китобни билади ва уларни ҳаётда қўллайди;
макон, шакл ва вақтга мос равишда иш тутади;
элементар математик ҳисоблашларни амалга оширади;
атроф-муҳитдаги воқеа-ҳодисалар ва кўринишларни кузатади ҳамда тадқиқ қилади;
атроф-муҳитга нисбатан эҳтиёткорона ва ғамхўр муносабатни намоён этади.
4.7. Лойиҳани амалга ошириш натижасида ишлаб чиқилиши ёки такомиллаштирилиши режалаштирилган янги маҳсулотлар (товарлар, ишлар, хизматлар), янги технологияларни яратиш ёки қўлланилаётган технологияларни такомиллаштириш ҳақида маълумот
“Мактабгача таълим ташкилотлари учун ўйин тамойилларига асосланган интерактив арифметика” мавзусидаги қўлланма яратилади ва амалиётга жорий этилади.
4.8. Илмий жамоада лойиҳа бўйича мавжуд илмий захиралар (илгари олинган натижалар, ишлаб чиқилган дастурлар ва услублар кўрсатилади)
Илмий жамоада лойиҳа бўйича мактабгача ёшдаги барча ёш босқичлари учун 5 та ўқув қўлланмалари, 20 дан ортиқ илмий мақолалари чоп этилган.
4.9. Лойиҳани амалга ошириш учун илмий жамоада мавжуд бўлган материаллар, ахборот ва бошқа манбалар рўйхати (жумладан, лойиҳани амалга ошириш учун улардан фойдаланиш зарурати кўрсатилади)
Лойиҳа ижрочиларида лойиҳани бажариш учун етарли илмий салоҳият ва зарурий тажрибага, илмий-методик материалларга эга.
4.10. Лойиҳани амалга оширишнинг биринчи йилидаги иш режаси (лойиҳа бўйича режалаштирилган хизмат сафарлари (экспедициялари)ни ўз ичига олган ҳолда)
Лойиҳанинг тадқиқот қисми мавзу бўйича илғор иш тажрибалар мавжудлигини эътиборга олиб, мазкур лойиҳани бир йилда бажарилиши ҳисобга олинмоқда.
Бир йилнинг ўзида, мактабгача ёшдаги оид математик тасаввурларини шакллантириш, арифметик масалаларни ечиш бўйича ўрганиш жараёни якунланади.
Бир йилнинг ўзида:
мактабгача ёшдаги болаларнинг (3-4, 4-5, 5-6, 6-7) ёшга оид машғулот ишланмалари ишлаб чиқиш жараёни якунланади;
мактабгача ёшдаги болаларни математик тасаввурларини шакллантириш бўйича олиб борилаётган илмий-ишлари аниқланади ва таҳлил қилинади;
мактабгача таълим ташкилотида мактабгача ёшдаги болаларда ёшга оид дидактик тарқатма, кўргазмали материаллар ишлаб чиқилади;
таълимий, ривожлантирувчи ўйинлар ишлаб чиқилади;
ўйин орқали математик тасаввурларни шакллантириш мақсадида ўйин - топшириқли мультимедиа дастурлари ишлаб чиқилади;
тарбиячилар учун таълим жараёнини ташкил этишга йўналтирилган методик қўлланмалар ишлаб чиқилади.
интерактив дастурий таъминот яратилади ва белгиланган тартибда жорий этилади.
4.11. Ҳар бир асосий иштирокчи (жумладан, лойиҳа раҳбари)нинг лойиҳани амалга оширишнинг биринчи йилидаги иш мазмуни
Мавжуд манбалардан унумли фойдаланиш, янгисини тўплаш, таҳлил қилиш ва таҳрир қилиш, янги метод ва усулларни хусусиятидан келиб чиқиб татбиқ қилиш, платформани ишлаб чиқишда 3D технологиялардан фойдаланган ҳолда Android операцион тизимида ишлашга мўлжалланганиловалар тайёрлаш, эришилган натижалар юзасидан илмий ва зарур ҳолларда оммабом мақолалар чоп эттириш, платформани келгусида ривожлантириш имкониятини эътиборга олиш.
Лойиҳа раҳбари лойиҳа иштирокчиларининг вазифаларини тақсимлайди, қўлланма ишлаб чиқиш жараёнини назорат қилади, иштирокчилар учун шароитлар яратади ва илмий-методик ва амалий ёрдам кўрсатади.
4.12. Биринчи йил охирида кутилаётган аниқ илмий натижалар (тақдимот шакли лойиҳада кўрсатилган иш режасининг натижаларини экспертизадан ўтказиш ва бажарилиш даражасини баҳолаш имконини бериши керак):
Мактабгача ёшдаги болалар учун математик тушунчаларни шакллантиришга хизмат қилувчи “Мактабгача таълим ташкилотлари учун ўйин тамойилларига асосланган интерактив арифметика” қўлланмаси яратилиб, синов ўтказилиб, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан амалиётга жорий этиш ишлари олиб борилади.

Показатели

Наименование проекта
Наименование проекта
Мактабгача таълим ташкилотлари учун ўйин тамойилларига асосланган интерактив арифметика қўлланмасини яратиш
Иностранный инвестор
Иностранный инвестор
Нет
Патент на продукт
Патент на продукт
Нет
Отрасль в которой реализуется проект
Отрасль в которой реализуется проект
Образование
Готовность проекта
Готовность проекта
15%
Место реализации проекта
Место реализации проекта
Тошкент, Яккасарой тумани Юсуф Хос Хожиб 64 уй
Срок окупаемости проекта
Срок окупаемости проекта (мес.)
24
Стоимость разработки проекта
Стоимость разработки проекта
600 000 000 сум
Требуемые инвестиции  проекта
Требуемые инвестиции проекта
600 000 000 сум
Собственные денежные средства
Собственные денежные средства
Не имеются
Конечный продукт и проектная мощность
Конечный продукт и проектная мощность
интерактив қўлланма

Текущее состояние

муаммога оид муаммолар тахлил қилинмоқда.


Хочу стать инвестором этого проекта

Что бы инвестировать в проект зарегистрируйтесь или авторизуйтесь как инвестор.

Регистрация Авторизация